10 Август 2022 йил
539
Ўғирллик жинояти фош этилди
Эрталаб уйини орқасидаги дала майдонида боғлаб қўйган бир бош сигири йўқлигини билган Нишон тумани “Ойдин” МФЙда яшовчи фуқаро Р.А. қўни-қўшнилардан суриштириб молини дарагини тополмади. Наилож бу ҳақда Нишон туман ИИБга хабар қилди.
Нишон туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида сигирни Нишон тумани “Ойдин” МФЙда яшовчи А.Ж. этганлиги аниқланди.
Мазкур холат юзасидан Нишон тумани ИИБ ТГ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.