27 Ноябр 2023 йил 500

Лицейи ўқувчилари ғолиб

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Қашқадарё вилояти бош бошқармаси томонидан спортнинг Кикбоксинг тури бўйича 2023-йилнинг 24-26 ноябрь кунлари катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Қашқадарё вилоят кубоги мусобақасида бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада ИИВ Қашқадарё академик лицейи ўқувчилари ҳам фаол қатнашиб фахрли ўринларни эгаллади.

Жумладан, академик лицейнинг 1-босқич  ўқувчилари Усмонов Дилшод 71 кг вазн тоифасида 1-ўринни, Шукурова Ширина 64 кг вазн тоифасида 1-ўринни, Сатторов Шербек эса 48 кг вазн тоифасида фахрли 2-ўринни эгалладилар.

Text to speech