Курсантларга хизмат интизоми ва конунчиликка риоя этишлари бўйича йўриқнома ва тавсиялар берилди
Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасида
амалиётга келган ИИВ Академияси 3-босқич
курсантлари билан хизмат интизоми ва қонунчилик талабларига риоя этиш, турли
хил нохуш ҳолатлар келтириб чиқармасликлари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирда бошқарма ММИ ва КБТХ
Маънавий-маърифий ишлар бўлими Ёшлар билан ишлаш гуруҳи катта инспектори, катта
лейтенант Музаффар Баширов курсантларнинг амалиёт даврида Ички ишлар органлари
ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми Кодекси талаблари, қонунчилик
ва ИИВнинг меъёрий буйруқлари талабларига амал қилишлари лозимлиги тўғрисида
огоҳлантирди.
Йиғилишда курсантларга ўтган йилда вилоят ИИБда хизмат қилган ёш ходимлар
томонидан хизмат интизоми ва қонунчилик талабларини қўпол бузиш ҳолатлари
бўйича мисоллар келтириб ўтилди.