20 Январ 2022 йил 352

КУН ТАРТИБИДА ХИЗМАТ ИНТИЗОМИ


Бугунги кунда ички ишлар органлари ходимларининг хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиши, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомалада бўлиши, Ватанга садоқатли, бурчга масъулиятли бўлишлари учун қатор тарбиявий профилактик учрашувлар ўтказилмоқда. Жумладан, ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Тўртинчи минтақавий ҳудуд 2-сон ЖИЭК ходимлари ўртасида ҳам ана шундай йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ИИВ Шахсий хавфсизлик бўйича бошқармаси ЖИЭД бўйича бўлими 4-минтақа ЎМИБ тезкор вакили, Колония раҳбарияти ва шахсий таркиби иштирок этган йиғилишда ички ишлар органлари ходимлари ўртасида тамагирлик, коррупция ҳолатларига барҳам бериш, қонунчилик бузилиши, йўл-транспорт ҳодисалари ва жиноят содир этилишининг олдини олиш, хизмат давомида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни белгилаб олинди.

Text to speech