11 Апрел 2023 йил 188

Кун тартибида: референдум моҳияти ва хизмат интизоми

Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБда  “Янгиланаётган Конституция инсон ҳуқуқларининг мустаҳкам асоси” ва шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, ходимлар ўртасида турли коррупцион ҳамда  фавқулодда рўй берадиган салбий ҳолатларни олдини олиш, бу борада белгиланган чора-тадбирлар ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. 

Кўлами кенг тадбирда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Завқиддин Хўжанов ва ИИВ ШХББ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник Темур Байжановлар сўзга чиқиб, “Ўзбекистон Республикасининг Референдуми тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий Қонун лойиҳаси ва бош қомусимизга киритилаётган нормаларга алоҳида тўхталиб, уларнинг аҳамияти тўғрисида иштирокчиларга батафсил маълумотлар беришди.

Шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари томонидан хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя етиш, фаолият давомида коррупсион ва фавқулодда ҳолатлар содир етилишини олдини олиш, “ходимбай” ишларни янада кучайтириш, шахсий таркибнинг оила аъзолари билан мустаҳкам алоқа ўрнатиш кўплаб кўнгилсизларни олдини олишга хизмат қилиши иштирокчиларга тушунтирилди. 

Бу борадаги тарғибот тадбирлари давом еттирилмоқда.

Text to speech