28 Март 2023 йил 389

Кун тартибида: референдум моҳияти ва хизмат интизоми

Қашқадарё вилояти Косон, Муборак, Касби, Миришкор ИИБларида  “Янгиланаётган Конституция инсон ҳуқуқларининг мустаҳкам асоси” ва шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, ходимлар ўртасида турли коррупцион ҳамда  фавқулодда рўй берадиган салбий ҳолатларни олдини олиш, бу борада белгиланган чора-тадбирлар ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. 

Кўлами кенг тадбирда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Завқиддин Хўжанов ва ИИВ ШХББ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник Темур Байжановлар сўзга чиқиб, “Ўзбекистон Республикасининг Референдуми тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий Қонун лойиҳаси ва бош қомусимизга киритилаётган нормаларга алоҳида тўхталиб, уларнинг аҳамияти тўғрисида иштирокчиларга батафсил маълумотлар беришди.

Шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари томонидан хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш, фаолият давомида коррупцион ва фавқулодда ҳолатлар содир этилишини олдини олиш, “ходимбай” ишларни янада кучайтириш, шахсий таркибнинг оила аъзолари билан мустаҳкам алоқа ўрнатиш кўплаб кўнгилсизларни олдини олишга хизмат қилиши иштирокчиларга тушунтирилди. 

Бу борадаги тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда.

Text to speech