21 Феврал 2024 йил 189

Экстремизмга қарши кураш - долзарб масала

Қашқадарёвилояти ИИБ  тезкор қидирув хизмати терроризмга қарши курашиш бошқармаси  ходимлари ИИВ Қашқадарё академик лицейида “Терроризм ва ақидапарастлик ғояларига қарши кураш” мавзусида давра суҳбати ўтказишди.

Лицей ўқитувчилари ва ўқувчилар иштирок этган тадбирда сўз олганлар,  ноисломий ташкилотлар ва экстремистик гуруҳларнинг таъсирига тушиб қолмаслик, ҳар қандай ёт ғояларга қарши курашиш борасида керакли тушунчалар беришди.

Йиғилганларга  Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 5-июлдаги  “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонуни мазмун-моҳияти ҳам тушунтирилиб ўтилди.

Якунда иштирокчиларни  саволларига жавоблар берилди.

Text to speech