25 Сентябр 2021 йил 512

Косон туманида содир бўлган мудҳиш ЙТҲ юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди

 

Жорий йилнинг 21 сентябрь куни кеч соат 00:15 ларда Косон тумани марказидаги «Навбаҳор» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Мустақиллик кўчасидаги айланма йўлда мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.Оқибатда 2 нафар ҳайдовчи вафот этган.
Мазкур воқеа муҳокамасига бағишланган йиғилиш бугун тумандаги 6-мактабда ташкил қилинди.

Йиғилишда туман Ички ишлар бўлими бошлиғи И. Қутлимуратов ва бошқа масъуллар иштирок этиб, ЙТҲнинг келиб чиқиш сабаблари муҳокама қилинди.

Text to speech