20 Декабр 2023 йил
567
Косон тумани Мактабгача ва мактаб таълими туман бўлимида очиқ сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди.
Косон тумани Мактабгача ва мактаб таълими туман бўлимида очиқ сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда 143 нафар шахсларга оид ишлар кўриб чиқилди. Судланувчилар ва уларнинг ҳимоячилари ҳамда ёшлар иштирок этган очиқ суд мажлисида маъмурий ишлар кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузарликлар учун жазо муқаррарлиги таъминланди.
Мазкур суд мажлисида 56 нафар шахсларга нисбатан Ўз Р МЖтКнинг 61-моддаси ва 1 нафар шахсга нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси тартибида маъмурий қамоқ ҳамда қолган (ярашувга асосан тугатилган ишлардан ташқари) ҳуқуқбузарларга ҳам қонунда белгиланган жазолар тайинланди.