“Коррупцияни олдини олишда бирлашайлик!”
Қашқадарё вилояти ИИБда “Тизимида коррупцияни олдини олиш бўйича амалга
оиширилган ишлар” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
9 декабрь - Коррупцияга қарши
кураш куни доирасида бўлиб ўтган тадбирда республика Маънавият ва маърифат
маркази вилоят бўлими, ички ишлар органлари фахрийлари, амалдаги ходимлар,
нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларидан иборат Жамоатчилик кенгаши
аъзолари, ўқувчи ёшлар ва талабалар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари
иштирок этди.
Тадбирда сўз олган бошқарма маънавий-маърифий
ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бош инспектори капитан Хамза Ниёзов
коррупция бу – ҳар қандай давлат келажаги учун хавф туғдирадиган иллатлардан
бири эканлиги, уни бир ёки икки идоранинг саъй-ҳаракати билан йўқ қилиб
бўлмаслиги, жамият унга қарши биргаликда курашиб, унинг илдизларини йўқ қилишга
киришилсагина ижобий натижага эришиш мумкинлиги айтиб ўтди. Бошқарма ҳузурида
тузилган Коррупцияга қарши курашиш комиссияси томонидан ички ишлар органлари
ходимлари ўртасида олиб борилган тарғибот ишлари натижасида амалга оширилган
ишлар натижасида ўтган йилга бир қатор ютуқларга эришилганини қайд этди.
Сир эмас, кейинги вақтларда қонунчилик ва
меёрий ҳужжатларда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида юз
берган ўзгартиш ва янгиликлар ички ишлар органларида ва ходимлар ўртасида
корруция ҳолатларини олдини олиш ва унга
қарши курашиш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилаётгани айтиб
ўтилди. Жумладан, ходимларни ижтимоий ҳимоялаш, борасида амалга оширилаётган
ишларни янада жадаллаштириш, бу борада профилактик ишларни кучайтириш,
коррупцияга қарши курашишда қатъий позициясини белгилаш ва тизимда коррупция,
таъмагирлик ҳолатларига чек қўйиш акс ҳолда қонунчиликда оғир жазо турлари
белгилангани хусусида иштирокчиларга тегишли тушунчалар берилди.
Бошқарма фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги
полковник Содиқ Исломов ҳамда Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими
раҳбари Лола Саодатовалар ҳам сўзга чиқиб, маънавий баркамол ёшларни
тарбияламасдан туриб, бу иллатга қарши курашиш самара бермаслигини
таъкидлашди.
Тадбир иштирокчиларда ўзгача таассурот қолдирди.