17 Апрел 2023 йил 195

Коррупцияга қарши курашиш ҳафталиги

Қашқадарё вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБда ички ишлар органларида ўтказилаётган  “Коррупцияга қарши курашиш ҳафталиги” доирасида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ИИВ масъул ходими, вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ, бошқарма бошлиғининг маслаҳатчиси ва фахрийлар кенгаши аъзолари ҳамда  туман ИИБ раҳбарияти, шахсий таркиби иштирок етди.
Кўлами кенг тадбирда сўз олганлар шахсий таркиб ўртасида қонунийликни мустаҳкамлаш, хизмат интизомига риоя етиш, коррупсион характердаги ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган ишларни янада кучайтириш мақсадида жорий йилнинг 12-19-апрел кунлари ички ишлар органларида “Коррупцияга қарши курашиш ҳафталиги” еълон қилинганини таъкидлашди.
Шахсий таркиб ўртасида тартиб-интизом ва қонунийликни мустаҳкамлаш борасида вазирлик ва бошқарма раҳбарияти томонидан жойларга кўплаб кўрсатма ва топшириқлар бериб келинаётган бўлишига қарамасдан, республика миқёсида айрим раҳбарларнинг назорацизлиги ва таъсирчан чораларни кўрмаётганлиги оқибатида ходимлар томонидан қонунбузилиш ва коррупсион ҳолатлари содир етилаётгани танқид остига олинди.
Тадбирда ички ишлар органлари ходимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида содир етилган коррупсион ҳолатлар танқидий-таҳлил етилиб, бу каби салбий ҳолатларни содир етган собиқ ходимларга кўрилган жиноий жазо чоралари муҳокама етилиб, иштирокчилар эътиборига етказилди.
Бундан ташқари  турли суиистеъмолчилик ва коррупсия ҳолатларининг барвақт олдини олишга йўналтирилган тадбирлар яъни, тартиб-интизом бузишга мойил ходимлар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилмоқда.
Кунлик йўриқномаларда коррупсион хавф-хатарлар юқори бўлган таркибий хизмат ходимларининг коррупсияга қарши иммунитетини мустаҳкамлаш мақсадида профилактик огоҳлантирув чоралари кўрилиб, “Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси”нинг тегишли бандларида белгиланган талаблар йетказилиб, қаттиқ огоҳлантирилмоқда.
Aмалга оширилаётган тадбирларда ИИО ходимларининг шахсий автомашиналари ҳужжатлари ҳам кўздан кечирилиб, аниқланган камчиликларни бартараф етиш юзасидан йўриқнома берилди. 
Ички ишлар вазирлиги  томонидан тайёрланган “Коррупция - жаҳолатга йўл” номли махсус видеофилм  иштирокчиларга намойиш этилди.

Text to speech