15 Апрел 2023 йил 226

“Коррупцияга қарши курашиш ҳафталиги”

Деҳқонобод туман ИИБда ички ишлар органларида ўтказилаётган  “Коррупцияга қарши курашиш ҳафталиги” доирасида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ИИВ масъул ходими, вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ, бошқарма бошлиғининг маслаҳатчиси ва фахрийлар кенгаши аъзолари ҳамда  туман ИИБ раҳбарияти, шахсий таркиби иштирок этди.

Кўлами кенг тадбирда сўз олганлар шахсий таркиб ўртасида қонунийликни мустаҳкамлаш, хизмат интизомига риоя этиш, коррупцион характердаги ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган ишларни янада кучайтириш мақсадида жорий йилнинг 12-19-апрель кунлари ички ишлар органларида “Коррупцияга қарши курашиш ҳафталиги” эълон қилинганини таъкидлашди.

Шахсий таркиб ўртасида тартиб-интизом ва қонунийликни мустаҳкамлаш борасида вазирлик ва бошқарма раҳбарияти томонидан жойларга кўплаб кўрсатма ва топшириқлар бериб келинаётган бўлишига қарамасдан, республика миқёсида айрим раҳбарларнинг назоратсизлиги ва таъсирчан чораларни кўрмаётганлиги оқибатида ходимлар томонидан қонунбузилиш ва коррупцион ҳолатлари содир этилаётгани танқид остига олинди.

Тадбирда ички ишлар органлари ходимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида содир этилган коррупцион ҳолатлар танқидий-таҳлил этилиб, бу каби салбий ҳолатларни содир этган собиқ ходимларга кўрилган жиноий жазо чоралари муҳокама этилиб, иштирокчилар эътиборига етказилди.

Бундан ташқари  турли суиистеъмолчилик ва коррупция ҳолатларининг барвақт олдини олишга йўналтирилган тадбирлар яъни, тартиб-интизом бузишга мойил ходимлар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилмоқда.

Кунлик йўриқномаларда коррупсион хавф-хатарлар юқори бўлган таркибий хизмат ходимларининг коррупцияга қарши иммунитетини мустаҳкамлаш мақсадида профилактик огоҳлантирув чоралари кўрилиб, “Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси”нинг тегишли бандларида белгиланган талаблар етказилиб, қаттиқ огоҳлантирилмоқда.

Амалга оширилаётган тадбирларда ИИО ходимларининг шахсий автомашиналари ҳужжатлари ҳам кўздан кечирилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан йўриқнома берилди. 

Ички ишлар вазирлиги  томонидан тайёрланган “Коррупция - жаҳолатга йўл” номли махсус видеофильм  иштирокчиларга намойиш этилди.

Text to speech