14 Апрел 2023 йил 159

“Коррупсияга қарши курашиш ҳафталиги”

 

Касби туман ИИБда ички ишлар органларида ўтказилаётган  “Коррупсияга қарши курашиш ҳафталиги” доирасида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ИИВ масъул ходими, вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ, бошқарма бошлиғининг маслаҳатчиси ва фахрийлар кенгаши аъзолари ҳамда Касби туман ИИБ раҳбарияти, шахсий таркиби иштирок этди.

Кўлами кенг тадбирда сўз олганлар шахсий таркиб ўртасида қонунийликни мустаҳкамлаш, хизмат интизомига риоя этиш, коррупсион характердаги ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган ишларни янада кучайтириш мақсадида жорий йилнинг 12-19-апрел кунлари ички ишлар органларида “Коррупсияга қарши курашиш ҳафталиги” эълон қилинганини таъкидлашди.

Шахсий таркиб ўртасида тартиб-интизом ва қонунийликни мустаҳкамлаш борасида вазирлик ва бошқарма раҳбарияти томонидан жойларга кўплаб кўрсатма ва топшириқлар бериб келинаётган бўлишига қарамасдан, республика миқёсида айрим раҳбарларнинг назоратсизлиги ва таъсирчан чораларни кўрмаётганлиги оқибатида ходимлар томонидан қонунбузилиш ва коррупсион ҳолатлари содир этилаётгани танқид остига олинди.

Тадбирда ички ишлар органлари ходимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида содир этилган коррупсион ҳолатлар танқидий-таҳлил этилиб, бу каби салбий ҳолатларни содир этган собиқ ходимларга кўрилган жиноий жазо чоралари муҳокама этилиб, иштирокчилар эътиборига етказилди.

Бундан ташқари  турли суиистеъмолчилик ва коррупсия ҳолатларининг барвақт олдини олишга йўналтирилган тадбирлар яъни, тартиб-интизом бузишга мойил ходимлар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилмоқда.

Кунлик йўриқномаларда коррупсион хавф-хатарлар юқори бўлган таркибий хизмат ходимларининг коррупсияга қарши иммунитетини мустаҳкамлаш мақсадида профилактик огоҳлантирув чоралари кўрилиб, “Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси”нинг тегишли бандларида белгиланган талаблар етказилиб, қаттиқ огоҳлантирилмоқда.

Амалга оширилаётган тадбирларда ИИО ходимларининг шахсий автомашиналари ҳужжатлари ҳам кўздан кечирилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан йўриқнома берилди. 

Ички ишлар вазирлиги  томонидан тайёрланган “Коррупсия - жаҳолатга йўл” номли махсус видеофилм  иштирокчиларга намойиш этилди.

Text to speech