11 Июл 2024 йил
447
Кўкдала тумани ҳокимлигида "Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги" доирасида тарғибот тадбири ўтказилди
Тадбирда вилоят ИИБ тезкор
қидирув хизмати киберхавфсизлик бўлими масъул ходими Сухроб Муҳаммадиев сўзга
чиқиб ҳозирги ривожланиб бораётган ахборот технологиялари асрида ҳаётнинг барча
жабҳаларида компьютер ва рақамлаштирилган турли хил техникалар оммалашаётгани,
афсуски, бундан ғараз мақсадда фойдаланувчилар ҳам ортиб бораётгани, натижада
содир этилаётган жиноятлар орасида интернет ва компьютер технологиялари билан
боғлиқ ҳолатлар ошиб кетаётганини таъкидлаб, иштирокчиларни рақамли
технологиялар воситасида содир этилаётган фирибгарликлардан огоҳ этишди ҳамда
уларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.