30 Январ 2024 йил 310

Китоб ярмаркаси


2024 йилнинг 27 январ куни ИИВ Қашқадарё академик лицейида навбатдаги китоб ярмаркаси ташкил этилди. Унда ўқувчилар орасида китобхонлик ва китоб мутолаасига бўлган қизиқишини ошириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, дунёқарашини кенгайтириш, маънавий билимини бойитиш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғусини шакллантириш мақсад қилинди. Ярмаркада лицей ўқувчилари бадиий адабиётлар ва ўқув дарсликларини харид қилишди. Шунингдек, ўқувчилар ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналарига алоҳида қизиқиш билдиришди.

Text to speech