8 Ноябр 2024 йил 782

Кибержиноятлар ва уларнинг салбий оқибатлари

Физика факультетида “Кибержиноятлар ва уларнинг салбий оқибатлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Қашқадарё вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлими мутахассиси С.Муҳаммадиев, университет профилактика инспектори М.Жаббаров, декан ўринбосари Ф.Муқимов, Ёшлар билан ишлаш бўлими тюторлари ва 1-босқич талабалари иштирок этди. Тадбирда бугунги глобаллашув даврида ёшлар онги ва тафаккурига салбий таъсир этувчи турли мафкуравий найранглар, ахборот хуружларидан сақланиш, интернет ва ижтимоий тармоқлардан оқилона фойдаланиш ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, кибержиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, гиёҳвандлик, экстремизм ва терроризм каби салбий иллатлардан сақланиш, огоҳлик ва ҳушёрликни йўқотмаслик, ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш, ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш ҳар бир инсоннинг энг муҳим бурчи, кундалик вазифаси бўлиши кераклиги таъкидланди. Мавзу доирасида ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Text to speech