19 Апрел 2024 йил 163

Киберспорт ғолиблари аниқланди

Қарши шаҳрида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида вилоят ички ишлар органлари ёш ходимлар ўртасида интеллектуал ўйинларни оммалаштириш, ахборот технологиялари бўйича иқтидорларни аниқлаш  ҳамда киберспортни янада ривожлантириш, мураккаб вазиятларда тўғри ҳаракатланиш бўйича жанговар кўникмаларини шакллартириш мақсадида  бошқарма ходимлари ўртасида Киберспорт мусобақаси ўтказилди.

Қизғин руҳда ўтган мазкур мусобақада ўнга яқин жамоа ғолиблик учун курашдилар.

Мусобақа натижаларига кўра, ғолибликни қўлга киритиб, шоҳсупадан жой олган учта жамоа ташкилотчилар томонидан тақдирланди.

Text to speech