23 Феврал 2021 йил 10

Касби туманида Спортнинг “баскетбол” туридан “3-сектор раҳбари кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди

Бугун тумандаги 44-мактаб спорт залида 3-сектор ҳудудида жойлашган мактаб ўқувчилари ўртасида спортнинг Баскетбол тури бўйича “3-сектор раҳбари кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди. Мактаб ўқувчиларидан тиузилган 8 та жамоа 1,2,3-ўринлар учун баҳс олиб боришди.
Мусабақада қиз болалар ўртасида:
1-ўрин: 1-мактаб;
2-ўрин: 40-мактаб;
3-ўрин 44-мактаб ўқувчи қизлари жамоаларига.
Ўғил болалар ўртасида эса:
1-ўрин: 40-мактаб;
2-ўрин: 44-мактаб;
3-ўрин: 1-мактаб ўкувчиларига насиб этди.

Ғолиб жамоаларга 3-сектор раҳбари, Касби туман ИИБ бошлиғи Фаррух Ибрагимовнинг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech