28 Сентябр 2024 йил 460

Каннабис ўсимлиги етиштираётган шахс аниқланди

“Қорадори-2024” махсус профилактик тадбирининг  иккинчи босқичи  доирасида Қарши шаҳар ИИОФМБ  тезкор ходимлари “Қарлиқхона” маҳалласида яшовчи Х.Қ. яшаш уйи ҳовлисида 12 туп  каннабис ўсимликларини парваришлаб келаётганлигини аниқлаб, ҳужжатлаштириб олишди.  Каннабис ўсимлиги тарозига қўйилганда 5563 грамм чиқди. 

Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси  Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech