11 Август 2021 йил 366

Каннабис шайдоси ушланди

Чироқчи туман ИИО ФМБ ходимлари томонидан 2021 йил 09 август куни соат 10:00ларда ўтказилган “Қорадори-2021” махсус тезкор профилактик тадбири давомида яна бир оғу шайдосининг кирдикорлари фош бўлди. Туманнинг “Тўқмор” МФЙда яшовчи М.Н.нинг ҳовлиси кўздан кечирилганда молхонаси ёнида 2 туп каннабис ўсимлиги экиб парваришлаб келаётгани маълум бўлди. Каннабис ўсимликларининг қуритилмаган нам ҳолдаги оғирлиги 13600,0 грамм тош босди.
Мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи тумани ИИО ФМБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech