4 Июл 2022 йил 297

Каннабис ўсимлиги аниқланди

    2022 йилнинг 16 июнь куни соат 15:00ларда вилоят ИИБ ХТТБ ҳамда бошқарма ТЭҚКБ ТЧҲ тезкор ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган “Қорадори-2022” кенг қамровли профилактик-тезкор тадбирида асосан, Китоб тумани “Бештерак” МФЙда яшовчи М.А.нинг яшаш уйи кўздан кечирилганида, ҳовлисидаги қурилиши тугалланмаган бинонинг ички қисмига 3 туп каннабис ўсимликларни қонунга хилоф равишда тагига ишлов бериб парваришлаб келаётганлиги аниқланди. Олинган каннабис ўсимликларининг оғирлиги 0,2  грамм тош босди. Бундан ташқари М.А. яшаш уйи ошхонасини деразасидаги кичкина сандиқчада “Спички” ёзувли 2 дона гугурт қутиларга жойланган марихуана топилди. Марихуна тарозига қўйилганда 3,3 грамм чиқди.

     Ҳолат юзасидан Китоб туман ИИБ ҳузуридаги ТГ томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech