Камбағалликдан фаровонлик сари ғояси асосида амалий ишлар амалга оширилмоқда
Камбағалликдан фаровонлик сари ғояси асосида амалий ишлар амалга оширилмоқда, Нишон тумани ИИБ бошлиғи томонидан ўзига бириктирилган оғир тоифадаги оилалар аҳволи ўрганилди.
Давлатимиз раҳбарининг 2024-йил 23-сентябрдаги “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги ПФ-143-сон қарори асосида тумандаги 3-сектор ҳудудига қарашли “Ибн Сино” маҳалласида оғир тоифа ҳисобланган 2 нафар оилаларга мото култиваторлар топширилди.
Шунингдек туман ички ишлар бўлими бошлиғи Ш.Рахманов, ўзига бириктирилган ҳамда 3-сектор ҳудудига қарашли “А.Қодирий” маҳалласида муаммолар жойига бориб ўрганди.
Хусусан сектор раҳбари маҳалла ҳудудида яшовчи мурожаатчи аҳоли вакилларининг хонадонларида бўлиб, оилавий шароитларини, турмуш тарзини кўздан кечирди.
Аниқланган муаммолар юзасидан ҳуқуқий тушунчалар берилган ҳолда масъуллар бириктирилди ва ижроси назоратга олинди.