31 Декабр 2020 йил 586

Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-6099 сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилояти Нишон туман "Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби" билан ҳамкорликда спортнинг Мини-футбол тури бўйича Нишон тумани ҳокимлиги, Нишон тумани Давлат солиқ Инспекцияси, "Насаф" фудбол клуби қошидаги Нишон туман фудбол мактаби, Нишон тумани Тиббиёт бирлашмаси шунингдек, туман Санитария-эпидемиология осойишталик маркази ҳамда Нишон тумани Ички ишлар бўлими ходимларидан ташкил топган жамоалар ўртасида мусобақа ташкил этилди. Мусобақа якунида 1-ўринни Нишон тумани Ички ишлар бўлими ходимларидан ибороат жамоа, 2 ва 3-ўринларни туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби жамоалари қўлга киритишди.

Text to speech