14 Июл 2023 йил
672
Жиноятга жазо муқаррар
Жиноятга жазо муқаррар. Аммо Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилган Ғузор тумани “Чақар” МФЙда яшовчи Р.А. қонундан қочиб қутулмоқчи бўлди. Натижада унга нисбатан Қарши туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан қидирув эълон қилинди.
Қочоқни тутиш юзасидан Қарши тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тадбирлар натижасида Р.Р. туманни “Нукрабод” МФЙ ҳудудидан ушланиб, ВСҲга жойлаштирилди.