9 Январ 2021 йил
645
Жазо муқаррарлиги таъминланди
Қарши шаҳар Араловул МФЙда яшовчи фуқаро И.И.га нисбатан турмуш ўртоғи А.Н доимий равишда руҳий тазйиқ ўтказиб келганлиги сабабли 2020 йил 10 декабрь куни “Ҳимоя ордери” берилишига қарамасдан белгиланган чекловларни бузиб ҳар ҳил СМСлар ёзиб, маст ҳолатда қайнотасининг яшаш уйига бориб, майда безорилик қилганлиги сабабли ҳимоя ордери талабларини бузганлиги учун фуқаро А.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 206-1-моддаси ва 194-моддаси 1-қисми билан Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди томонидан жазо муқаррарлиги таъминланди.