20 Декабр 2021 йил 545

“Иссиқ излар”да очилган жиноят

 

Қарши шаҳар “Қўрғонча” МФЙда яшовчи А. Н.  2021 йил 17 декабрь куни 102 хизматига мурожаат қилиб, шу куни соат 12:55ларда ўзига тегишли бўлган “Дамас” русумли, 70 J 177 RA давлат рақам белгили автомашинасини Қарши шаҳар “Қарлиқбоғот” МФЙ ҳудудига қўйиб, ўз ишлари билан кетган вақтида, номаълум шахс автомашинаси ичида бўлган 20.000.000 сўм пулларини ноъмалум шахс ўғирлаб  кетганлигини билдирган. Ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирувлар давомида вилоят ИИБ ЭКБнинг биометрик идентификация тизимида текшириб кўрилганда мазкур жиноятни Қарши шаҳар “Мағзон” МФЙда яшовчи, муқаддам судланган Х.О. содир этилганлиги аниқланди.

2021 йил 18 декабрь куни мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИОФМБ 1-сонли ИИБ ТБ томонидан томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech