“Ислом дини тушунчаси, ҳалол ва ҳаромнинг фарқи, зино ишларнинг гуноҳи, бировнинг ҳаққига хиёнат қилиш” мавзусида ҳамда таъмагирлик, коррупцион ҳолатлар юзасидан тарбиявий-профилактик давра суҳбати ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Тўртинчи минтақавий ҳудуд 2-сон жазони ижро этиш колониясида хизмат олиб бораётган ёлланма ишчи хизматчилар ҳамда шаходатланган ходимлар билан Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Қашқадарё вилояти вакили ўринбосари Ражабали Норқўчқаров ва ИИВ ШХББ ЖИЭД бўйича бўлими 4-минтақа ЎМИБ тезкор вакили майор И.И.Турсуновлар иштирокида “Ислом дини тушунчаси, ҳалол ва ҳаромнинг фарқи, зино ишларнинг гуноҳи, бировнинг ҳаққига хиёнат қилиш” мавзусида ҳамда таъмагирлик, коррупцион ҳолатлар юзасидан тарбиявий-профилактик давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбати давомида дин эзгулик ва поклик манбаи ҳисобланиши, бировнинг хаққига кўз олайтириб унга ҳиёнат қилмаслиги ва моддий манфаатдорликка эришиб гуноҳ иш қилиб юрганлар албатта ўз жазоларини олиши, ҳар бир инсон ҳар вақт ўзини зино ва ҳаром ишлардан асраши лозимлиги ҳақида айтиб ўтилди.
Колония бошлиғининг ММИБ ўринбосари майор З.З.Обилов