16 Декабр 2022 йил 543

“Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият”

Ички ишлар органлари ўқув муассасаларда  жори йил декабрь ойи “Конституциявий ҳуқуқ” фани ойлиги деб эълон қилинган. Шу муносабат билан ИИВ Қашқадарё академик лицейида “Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият” мавзусида 2-босқич ўқувчилари билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси” нинг мазмун- моҳияти ва инсон ҳуқуқларига оид тушунчалари ва миллий қонунчилигимиздаги инсон ҳуқуқларига оид нормалар ҳақида фикрлар баён этилди.

Тадбирда лицейнинг ҳуқуқ фани ўқитувчилари Э.Жабборов ва Ф.Тураев иштирок этиб, ўқувчиларнинг бу борадаги саволларига жавоблар беришди.

Text to speech