7 Октябр 2021 йил
534
Инсон қадрланган юрт
Қарши туман Отчопар қишлоғида яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахс Қайнаров Қосим Мингбоевич доимий яшаш учун 1992 йилда Тожикистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига оила аъзолари билан кўчиб келган.
Қайнаров Қосим Мингбоевич 1992 йилдан буён фукаролиги бўлмаган шахс учун Ўзбекистон Республикасида яшаш гувохномаси билан яшаб келган. У Қарши тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси Ўзбекистон Республикаси фукаролик паспорти билан хужжатлаштирилди ва яқинлашиб келаётган сайловларига Ўзбекистон Республикасининг тенг ҳуқуқли фуқароси сифатида иштирок этиш бахтига эришди.