20 Декабр 2023 йил 310

ИИВ Қашқадарё академик лицейи ўқувчилари фахрли ўринларни егаллади.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан спортнинг КИКБОКСИНГ тури бўйича Фарғона вилоятида катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида "Ўзбекистон кубоги" мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада ИИВ Қашқадарё академик лицейи ўқувчилари ҳам фаол қатнашиб фахрли ўринларни егаллади.

Жумладан, академик лицейнинг 1-босқич ўқувчилари Усмонов Дилшод 71 кг вазн тоифасида 1-ўринни, Шукурова Ширина 65 кг вазн тоифасида 3-ўринни егаллади. Лицейда улар тантанали кутиб олиниб, ғалабалари билан қутланди.

Text to speech