8 Феврал 2024 йил 320

Ишга йўлланма олишди

Кўкдала туман ИИБ ЖХХ Пробация хизмати ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими ҳамда мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда “Бўш иш ўринлари” ярмаркаси бўлиб ўтди. Унда бўлим пробация хизмати назоратидаги шахслар иштирок этишди.

Ярмаркада назоратдаги шахсларга мавжуд иш ўринлари ва касбга ўқитиш бўйича тавсия ва таклифлар берилди. Назоратдаги шахсларнинг айримлари ишга йўлланма олишди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech