6 Июн 2022 йил
653
Қидирувдаги шахс ушланди
Кўп миқдорда нодавлат тижорат ташкилотида ўзлаштириш ва мансаб сохтакорлиги, ваколатларини суиистеъмол қилиш жиноятларини содир қилганлиги учун терговга жалб этилган Китоб тумани “Алиқушчи” МФЙда яшовчи Б.Ж. қилмиши учун жавоб бериш ўрнига яширинишни афзал билди. Оқибатда унга нисбатан ЖИБ Китоб туман суди томонидан қидирув эълон қилинди.
Китоб туман ИИБ ЖҚБ ва ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар туфайли туман ҳудудидан ушланди.