1 Декабр 2021 йил 529

Қидирувдаги шахс Чироқчи туманида ушланди

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилгани учун Чироқчи тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувда бўлган, , Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 4-мавзеда яшовчи И.Н қонундан қочиб қутулмоқчи бўлди. Аммо унинг “қочиш режаси” узоққа бормади.
Қашқадарё вилоят ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида И.Н Чироқчи тумани худудидан ушланди.
Энди у бир эмас иккита ҳолат бўйича жавоб беришига тўғри келади.

Text to speech