20 Ноябр 2021 йил
629
Қидирувдаги шахс Қарши шаҳридан ушланди
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 140-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилгани учун Қарши тумани ИИБ томонидан қидирувда бўлган, , Қарши тумани “Боғобод” МФЙда яшовчи A.Ў қонундан қочиб қутулмоқчи бўлди. Аммо унинг “қочиш режаси” узоққа бормади.
Қашқадарё вилоят ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида A.Ў Қарши шаҳар ҳудудидан ушланди.
Энди у бир эмас иккита ҳолат бўйича жавоб беришига тўғри келади.