16 Июл 2024 йил
847
Қидирувдаги шахс ушланди
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этгани учун терговга жалб
этилган Косон тумани "Месит" маҳалласида яшовчи С.А. жавобгарликдан
қочиб қутулмоқчи бўлди. Натижада унган нисбатан ЖИБ Косон тумани суди томонидан
қидирув эълон қилинди. Ички ишлар органлари ходимларининг тезкор тадбирлари
натижасида қочоқ Қарши шаҳар ҳудидидан ушланиб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди.