16 Апрел 2024 йил
267
Қидирувдаги шахс ушланди
Миришкор туманида яшовчи
А.С. Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодексининг 105-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, айби учун
жавоб бериш ўрнига қочишни афзал билди. Натижада унга нисбатан ЖИБ Миришкор
тумани суди томонидан қидирув эълон қилинди.
Миришкор туман ИИБ ходимлари томонидан олиб
борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида қочоқ туман ҳудудан ушланиб,
вақтинча сақлаш хибсхонасига жойлаштирилди.