26 Январ 2023 йил 209

Ички ишлар вазири ўринбосари Муборак ва Касби туманида аҳоли муаммолари ва мактабларни иситиш тизимини ўрганди

Хабариниз бор, Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор А.И.Икрамов бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи Қашқадарё вилоятида аҳоли хонадонлари, таълим муассасаларида иссиқлик тизимини ўрганиш ишларини олиб бормоқда. Бугун Муборак туманида бўлган ишчи гуруҳ ички ишлар бўлимида фаолият кўрсатаётган “Тезкор штаб” фаолияти билан танишди. Аҳолини электр энергияси ва суюлтирилган газ билан таъминлаш, кундалик ва маиший муаммоларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилган ишлар ва мурожаатларни таҳлил этди.

Муборак туман ички ишлар бўлимида ходимларнинг хизмат хоналари,  навбатчилик қисмидаги шарт-шароитлар билан танишди. Ташриф давомида навбатчилик қисми ходимлари билан суҳбатлашиб, яқинда Президентимиз томонидан имзоланган ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш тўғрсидаги қарори ва бошқа меъёрий ҳужжатлар юзасидан савол-жавоб ўтказди. Ходимларнинг билим савиясини ижобий баҳолаган Вазир ўринбосари туманда ижтимоий-сиёсий ва кирминоген вазиятни барқарорлигини таъминлаш юзасидан Тергов-тезкор гуруҳи ва Тезкор штаб аъзоларига билан аҳолидан тушаётган мурожаатларни тезкор ва одилона ҳал этиш бўйича кўрсатмалар берди.  

Муборак тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 22- ва 23-сонли мактабларда бўлган ишчи гуруҳ томонидан совуқ об-ҳаво шароитида мактабларда мавжуд иситиш тизимини кўздан кечириб, ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар қониқарли даражада эканлиги қайд этилди.  

Ўрганишлар давомида Касби туманида бўлган Вазир ўринбосари тумандаги 33- ва 60-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлди. Синфхоналарнинг иссиқлик талаб даражасида эмаслиги боис туман ҳокими ўринбосари ва мактаб директорига ҳаво мўтадиллигини таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўриш топшириғи берилди. Мактаб синфхоналарининг иссиқлиги, иситиш тизими, кўмир заҳираси кўздан  кечирилди. Синф хоналардаги иссиқлик талаб даражасида эмаслиги бўйича эътироз билдирилиб, туман ҳокими ўринбосари Б.Эшонқулов ва мактаб директори Э.Абдувохидовларга мактабда доимий равишда иссиқликни талаб даражасида таъминланиши бўйича тегишли чора-тадбирларни кўриш бўйича топшириқ берилди.

Республика ишчи гуруҳининг ўрганишлари давом эттирилмоқда.

Text to speech