3 Феврал 2023 йил 282

Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш вазифамиз

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январь кунидаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-10-сон Қарори талаблари Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ички ишлар бўлими шахсий таркибига ИИВ ишчи гуруҳ аъзолари - вазирлик Малака ошириш институти бошлиғи ёрдамчиси подполковник И.Ахмедов, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти Касбий тайёргарлик бошқармаси катта мутахассиси лейтенант К.Ғиёсиддинов ва вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Т.Муслимов томонидан етказилди. Шунингдек, Қарорда Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси мазмун-моҳияти ҳам батафсил тушунтирилди.                                                   

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech