5 Апрел 2022 йил 451

Ички ишлар органлари ходимлари боғи

 

 “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимиз бўйлаб қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Биргина Китоб туманида 2021-2022 йилларда 1 миллион 400 мингдан ортиқ дарахт кўчатлари экиш режалаштирилган бўлиб, айни кунда бу борада сезиларли ишлар амалга оширилди. Бундай хайрли ва савоб ишда Китоб тумани ИИБ ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда. Жумладан, туман ИИБ бошлиғи подполковник Икром Тоғаев бошчилигидаги бўлим ходимлари 1 гектар ҳудудга 1000 га яқин мевали ва манзарали ниҳоллар ўтқазиб, мўжаз боғ ташкил қилишди.

Text to speech