5 Октябр 2024 йил 508

Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ тергов қилинган жиноят ишлари таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан жорий йилнинг ўтган  даврида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ тергов қилинган жиноят ишларини қонуний лигини ўрганишга  бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва вилоят прокуратураси масъул ходимлари видеоселектор тарзида иштирок этишди.

Йиғилишда вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизими ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ жиноят иши бўйича олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари, айблов эълон қилингани, тамомланган ишларнинг  судларга юборилиши ҳолати  ўрганилди.

Фаолият давомида эришилган ютуқлар билан бирга йўл қўйилган камчиликлар атрофлича таҳлил этилди.

Келгусида бу каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида иштирокчиларга атрофлича тушунча ва тавсиялар берилди.

Text to speech