12 Октябр 2024 йил 716

Ички ишлар органларида хизмат қилаётган хотин-қизларнинг маънавий маърифий билими, салоҳиятини ошириш мақсадида Заковат интеллектуал ўйини ўтказилди.

Ички ишлар органларида хизмат қилаётган хотин-қизларнинг маънавий маърифий билими, салоҳиятини ошириш мақсадида Заковат интеллектуал  ўйини  ўтказилди. 

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси таркибий бўлимлари, соҳавий хизматлари, шаҳар-туман ички ишлар бўлимларида хизмат қилаётган шаҳодатланган ва эркин ёлланма хотин-қизларнинг интеллектуал билим даражасини, маънавий-ахлоқий савиясини ошириш, салоҳият ҳамда иқтидорини ошириш мақсадида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди. 

Қизғин ва муросасиз баҳсларда соҳа маликалари жамоавий таркибда бор билим ва иқтидорларини ишга солиб ғолиблик учун курашдилар. 

Интеллектуал ўйини натижаларига кўра, 1-ўринни вилоят ички ишлар бошқармасининг “Тўмарис” жамоаси қўлга киритди. 2-ўринни “Нодирабегим” ҳамда иккита 3-ўриннни Тиббиёт бўлими ва вазирлик академик лицейи жамоалари банд этишди. 

Ғолиб жамоаларга вилоят ички ишлар бошқармасининг ғолиблик дипломи ва совғалари топширилди.


Text to speech