11 Июн 2022 йил 647

Ҳушёрлик хатарга қалқон

Кейинги пайтларда содир этилаётган йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ва йўл-транспорт ҳодисаларнинг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, аксарият ҳолларда автотўқнашувларнинг содир бўлишига ҳайдовчилар томонидан қўпол қоидабузарликларга йўл қўйиш, спиртли ичимликлар истеъмол қилган ҳолда ва тегишли ҳужжатларсиз транспорт воситасини бошвариш, рулда телефондан фойдаланиш каби ҳолатлар сабаб бўлмоқда. Бундан ташқари “Йўл ҳаракати қоидалари”ни қўпол равишда бузиш, эътиборсизлик, бир бирига ҳурматсизлик билан қараш, шошқалоқлик, чарчоқ билан автомашина бошқариш, қолаверса паришонхотирлик ҳолатлари ҳам бундан мустасно эмас.

Йўл-транспорт ҳодисалари деганда фақат тўқнашувни тушунмаслик керак. Ҳодисалар бир неча турларга бўлинади. Масалан, тўсиққа бориб урилиш, ағдарилиш, пиёдани туртиб юбориш, одам уриб юбориб воқеа жойидан қочиб кетиш ва шунга ўхшаш. Шунингдек, пиёдаларнинг йўлларни белгиланмаган жойларидан кесиб ўтиши ҳам юқоридаги каби ҳолатларни келтириб чиқармоқда.

Айни кезларда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ саф тузилмалари томонидан Қашқадарё вилояти ҳудудида йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш, ҳайдовчиларни ҳушёр ва зийрак ҳолда автотранспорт воситаларини бошқариши учун қатор профилактик тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Text to speech