Ҳушёрлик ва хавфсизлитк кафолатланмоқда
Автомобилларга газ қуйиш шохобчалари атрофида юзага келган тирбандликни олдини олиш мақсадида ЙПХ ходимлари тақсимот асосида хизматга қўйилиб, ҳайдовчиларга бир-бирини ҳурмат қилиш, йўл ҳаракати ва ҳаракатланиш маданиятига риоя қилиши борасида тушунтириш ишлари олиб бориш, ушбу жараёнда ҳайдовчилар билан хушмуомалада бўлиш юзасидан йўл патрул хизмати инспекторларига тегишли йўриқномалар ва тавсиялар берилди.
Бундан ташқари, вилоят ҳудудида совуқ қуролдан, ҳаёт ва соғлик учун хавфли буюмларни ёнида олиб юриш қонунга зидлиги тўғрисида фуқаролар гавжум бўладиган жойлар, савдо марказлари, автотураргоҳлар, темир йўл ва автошоҳбекатлар, кўча ва бошқа жамоат жойларида “ТИҒ” профилактик тадбири бўйича тарғибот ва тушунтириш ишлари амалга оширилди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.