3 Март 2021 йил
511
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси раҳбарияти ҳузурида танқидий муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 2 март куни Қашқадарё вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси раҳбарияти ҳузурида 2021 йил 2 ойи давомида Ҳотин-қизлар масалалари бўйича профилактика катта инспекторлари ҳамда бошқа ходимлар томонидан амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар юзасидан йиғилиш ўтказилиб, унда 2 ой давомида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлар, узоқ муддатга кетган фуқароларнинг оила аъзоларидан хабар олиш ва уларнинг муоммоларини аниқлаш ҳамда тазйиқ ва зўравонликка учраётган хотин-қизларга "Ҳимоя ордер"лари берилишини жадаллаштириш каби масалалар танқидий муҳокама қилинди.