17 Май 2024 йил 563

ХОТИН-ҚИЗЛАР УЧУН САЙЁР ҚАБУЛ


Қашқадарё вилоят ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бошқармаси  ҳамда вилоят ИИБ ЖҲХ ҲПБ ХҚМБ масъул раҳбарлари ҳамкорлигида Қарши туманида яшовчи хотин-қизларнинг мурожаатларини ўрганиш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди. Ушбу тадбир давомида уларнинг уй-жой,  бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятида кўмаклашиш, субсидия ажратиш ва оила турмуш масаласидаги низолари юзасидан мурожаатлари тингланди ҳамда зарурий чора-тадбирлар белгиланди.

Text to speech