28 Ноябр 2022 йил 636

“Ходимбай” ишлар жадал олиб борилмоқда

ИИВ ва Қашқадарё вилояти ИИБ ММИ ва КБТХ  масъул ходимлари ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларни оилавий шароити ва аҳволини “ходимбай”  ўрганишди.

ИИВ масъул ходими подполковник Шокир Содиқов бошчилигида ишчи гуруҳ бошқарма ММИ ва КБТХ бош инспектори катта лейтенант Хамза Ниёзов ва Касбий тайёргарлик бўлими канселярия бошлиғи сафдор Дилфуза Шобутаева хонадонида бўлиб, ходимнинг оилавий шароити юзасидан ота-онаси ва оила аъзолари билан суҳбатлашдилар.     

Тадбир доирасида вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати томонидан “ходимбай”, ёшлар билан ишлаш тизимлари, касбий тайёргарлик йўналиши ҳамда кадрлар билан таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилмоқда.

Text to speech