“Хавфсиз ҳудуд ва мулкий жиноятлар профилактикаси ойлиги” ҳамда “Пробация ойлиги” доирасида "Ҳамкор" махсус профилактик тадбирлари давомида Ёшлар ишлари агентлиги Шахрисабз туман бўлими томонидан амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
“Хавфсиз
ҳудуд ва мулкий жиноятлар профилактикаси ойлиги” ҳамда “Пробация ойлиги”
доирасида "Ҳамкор" махсус профилактик тадбирлари давомида Ёшлар
ишлари агентлиги Шахрисабз туман бўлими томонидан амалга оширилаётган ишлар
таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирда
Шаҳрисабз туман ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи катта инспектори, майор Б.Жўраев сўзга
чиқиб, туман Ёшлар ишлари агентлигининг жойлардаги вакиллари томонидан Пробация
назоратидаги ёшларни "Ёшлар дафтари"га киритиш ишларини жадаллаштириш
ҳамда уларни фойдали меҳнатга жалб этган ҳолда ижтимоий ҳаётга мослаштирилиши
учун ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган зарур чора-тадбирлар хусусида ўз
таклифларини баён этди.
Якунда
йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишл варор қабул қилиниб ижрога
қаратишга келишиб олинди.