24 Июл 2024 йил 569

“Хавфсиз ҳудуд” махсус профилактик тадбири доирасида

Қашқадарё вилоятида “Хавфсиз ҳудуд” махсус профилактик тадбири доирасида, келгусида қурол билан боғлиқ салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Китоб тумани ИИБ масъул ходимлари томонидан ИИБ рўйхатида турувчи шахсий ўқотар ов қурол эгаларининг хавфсизлик қоидаларига риоя қилишлари, сейф калитлари фақат ов қуроли эгасида сақланиши лозимлиги ҳамда "Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги" доирасида тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилмоқда.

Тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Text to speech