14 Октябр 2021 йил 400

“Ҳавфсиз ҳудуд” тезкор профилактик тадбири давом этмоқда

Қашқадарё вилояти ҳудудида ўтказилаётган “Ҳавфсиз ҳудуд” тезкор профилактик тадбири давомида, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ўқотар қуроли билан боғлиқ нохуш ҳолатларни олдини олиш ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида, Қашқадарё вилояти Нишон тумани ИИБ ЖТСГ масъул ходимлари томонидан ИИБ ҳисобида турган қуроллар текширилмоқда ва шу билан бирга ўқотар ов қурол эгаларига қуролни сақлаш қоидаларига риоя қилишлари бўйича тушунчалар берилмоқда. Тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Text to speech