9 Сентябр 2021 йил 410

“Ҳавфсиз ҳудуд” махсус профилактик тадбири давомида фуқаро ўз яшаш уйи молхонасидан ов қуролини топиб олиб, ўз хохиши билан ИИО ходимларига топширилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2017 йил 14 августь кунидаги муомалада бўлган рўйхатга олинмаган ўқотар қурол ва унинг ўқ-дориларини, портловчи модда ва портлатиш қурилмаларини ички ишлар органлари ихтиёрига топшириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисиги 179-сонли буйруғи ҳамда “Ҳавфсиз ҳудуд” махсус профилактик тадбири давомида 2021 йил 08 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ масъул ҳодимлари, вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ ҳамда Қарши тумани ИИБ ЖТСГ ходимлари томонидан ҳамкорликда олиб борилган тушунтириш ва тарғибот ишлари давомида Қарши тумани Қуйибешкент МФЙ Шайдулло қишлоғида яшовчи фуқаро Р.Омонов 2021 йил 08 сентябрь куни туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, у ўз аризасида 08 сентябрь куни соат 10:00 ларда, 2018 йилда вафот этган, мархум отасидан қолган яшаш уйи молхонаси том қисми қувур (труба) ички қисмидан бўлган, ов қуролини топиб олиб, ўз хохиши билан топширган.

Text to speech